Украинада урушнинг 510-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 18 июлга ўтар кечаси Россия Украина жанубига ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилди. Одессада парчалар портга зарар етказган.
  • РФ мудофаа вазирлиги ва Кремл Одесса ўққа тутилишини Қрим кўпригидаги портлаш учун «қасос зарбалари» деб атади.
  • «Коммерсант» нашри ёзишича, тергов Қрим кўпригида «иккиталик теракт» содир этилгани версиясини кўриб чиқмоқда. Терговчиларнинг маълумотига кўра, объектга аввалига портловчи қурилмалар ўрнатилган ва масофадан бошқариладиган гидроцикллар ҳужум қилган, уларнинг кўмагида «янада такомиллаштирилган жанговар аппаратлар» билан зарба берилган.
  • РФ вице-премьери Марат Хуснуллиннинг баҳолашича, 17 июл кунига ўтар кечаси портлаш содир этилган Қрим кўпригини тиклаш камида миллиард рублга тушади.
  • Бош разведка бошқармасининг (ГРУ) истеъфодаги полковниги Владимир Квачковга қарши Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича протокол тузилди. Бу ишга айнан нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
  • 19 июлга ўтар кечаси ҳам Россия Украинага ракета ва дронлар билан ёппасига ҳужум уюштирди. Мамлакатда кенг кўламли ҳаво тревогаси эълон қилинди: Одессада портлашлар рўй берди, Киевда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлади. Украина қуролли кучлари бош штабига кўра, ҳарбийлар барча ракеталарни, жумладан 35 дрондан 31 тасини йўқ қилган.

Одесса бўйлаб «қасос зарбаси» оқибатлари

18 июлга ўтар кечаси Россия Одесса бўйлаб Shahed камикадзе дронлари ва «Калибр» қанотли ракеталари билан ҳужум қилди. РФ мудофаа вазирлиги ва Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳужумни «Қрим кўприги учун қасос зарбалари» деб атади.

Украина ҚК «Жануб» оператив қўмондонлиги Одесса ва Миколайив областларида россияликларнинг олтита ракетаси ва 25 та учувчисиз учар қурилмаси уриб туширилганини маълум