Ўзбекистон | 09:49 / 19.07.2023
3304
1 дақиқада ўқилади

Шанҳайда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг Шанҳай шаҳридаги Бош консулхонасида Хитойнинг Анхой провинцияси халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармасининг бош директори ўринбосари Сиалин Ян билан билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Унда республика ҳудудлари ва Хитойнинг Анхой провинцияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.

Сиалин Ян муқобил энергетика, янги авлод автомобилларини ишлаб чиқариш, олий таълим, инновациялар, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги йўналишлари ва бошқа қатор соҳалардаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш томонлар учун устувор аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Томонлар ҳар икки мамлакатда мавжуд бўлган сайёҳлик салоҳиятини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон ҳамда Анхой провинциясидаги етакчи сайёҳлик компаниялари ўртасида тўғридан тўғри амалий алоқаларни ўрнатишга келишиб олди.

Мавзуга оид