Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Жидда шаҳрида учрашув ўтказди
19 июль куни Саудия Арабистонида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг биринчи саммити доирасида Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Фото: president.tj
Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди, дея хабар берди Тожикистон президенти матбуот хизмати.
Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳам икки томонлама даражада, ҳам минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳолатини муҳокама қилди. Икки давлатнинг Марказий Осиё давлатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи саммитида иштирок этиши давлатлар манфаатларига хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув давомида томонларни қизиқтирган бошқа мавзуларда ҳам самарали мулоқот амалга оширилгани айтилган.
Мавзуга оид
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026