Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада ер олиб бериш учун 1,5 млн доллар сўраган Давлат хизматлари маркази ходими ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент вилоятида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди.
Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн долларга сотиб олиб беришини айтган.
ДХХ хабарига кўра, у ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн долларни беришини талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 200 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1972 й.т., муқаддам судланган шахс фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 2,5 млн. АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026