Дастлабки саралаш босқич қуръасида ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган Осиёнинг 20 та миллий жамоаси 10 та жуфтликка ажратилди. Жуфтлик ғолиблари иккинчи босқичга йўлланма олади.
Биринчи босқич қуръа натижалари:
1. Афғонистон – Мўғулистон
2. Малдив ороллари – Бангладеш
3. Сингапур – Гуам
4. Яман – Шри-Ланка
5. Мянма – Макао
6. Камбожа – Покистон
7. Хитой Тайпейи – Шарқий Тимор
8. Индонезия – Бруней
9. Ҳонгконг – Бутан
10. Непал – Лаос.
Ўзбекистон миллий жамоаси эса ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралашидаги иштирокини 2-босқичдан бошлайди. Қуръага кўра, Сречко Катанец шогирдлари Эрон, Туркманистон ва Ҳонгконг/Бутан жуфтлиги ғолиби билан E гуруҳидан жой олди.

Жамоамиз дастлабки турни 16 ноябр куни Туркманистонга қарши сафар ўйини билан бошлайди. Иккинчи турда эса 21 ноябр куни Эрон Ўзбекистонда меҳмон бўлади.

Ўзбекистон миллий жамоасининг E гуруҳидаги ўйинлари тақвими:
16 ноябрь. Туркманистон - Ўзбекистон
21 ноябр. Ўзбекистон - Эрон
21 март, 2024. Ҳонгконг/Бутан - Ўзбекистон
26 март, 2024. Ўзбекистон – Ҳонгконг/Бутан
6 июнь, 2024. Ўзбекистон - Туркманистон
11 июнь, 2024. Эрон – Ўзбекистон.

Маълумот учун, ҳар бир гуруҳдан 1-2-ўриндаги жамоалар 3-саралаш босқичига йўлланма олади.

















