Жаҳон | 11:41 / 01.08.2023
6647
1 дақиқада ўқилади

ISW: Беларус Эроннинг Shahed дронларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузмоқчи

Урушни ўрганиш институтининг (ISW) кундалик ҳисоботига кўра, Беларус ўз ҳудудида Эроннинг Shahed дронларини ишлаб чиқариш бўйича келишув тузишга интилаётган бўлиши мумкин. 

Фото: iranintl

Унинг маълумотларига кўра, Гомел вилоятидаги заводни ушбу мақсадлар учун қайта жиҳозлаш мумкинлиги ҳақида хабарлар мавжуд. 

Минск ва Теҳрон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни ўзаро қўллаб-қувватлаётган бир шароитда, қурол-яроғ келишувларини муҳокама қилиши ва икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириши мумкин, дея таъкидлайди экспертлар. 

Бундан олдин Эрон кутилмаганда Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ёқлаб чиққанди.

Эрон ҳар қандай давлатнинг, жумладан Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ва «урушни сиёсий мулоқот орқали тугатиш зарурлигини таъкидлайди». Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийён маълум қилган.

Эрон Россияга Украинага қарши урушда фаол фойдаланилаётган дронларни етказиб беради. Шу тариқа, АҚШ маълумотларига кўра, 2022 йил августидан 2023 йилнинг майигача Россия Эрондан 400 дан ортиқ, асосан, Shahed типидаги дронларни қабул қилиб олган ва уларнинг аксариятидан Украина муҳим инфратузилмасига зарба беришда фойдаланган.

Мавзуга оид