Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус шаҳар ИИБ собиқ бошлиғи Нукус туманига ҳоким бўлди
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар бермоқда.
Фото: t.me/QResMinistrlerKenesi
Маълум қилинишича, Зияуатдин Имаматдинович Зайтов Нукус тумани ҳокими сифатида иш бошлади.
Тайинловга қадар З.Зайтов Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
У ўтган йиллар давомида Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.
Нукус туманига шу вақтга қадар Умирбай Уснатдинов ҳокимлик қилиб келаётганди.
У 2020 йил апрел ойи охирларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси раисининг буйруғи билан Нукус тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Омирбай Уснатдинов ундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритиб келган.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025