У ўзининг Twitter саҳифасида сиёсий келишмовчиликлар «украин ва поляк халқлари ўртасидаги муносабатларни бузишига», ҳиссиётлар эса «халқларнинг асосий манфаатларидан устун туришига» йўл қўймасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, «ҳиссиётлар совиши керак».
Шу тариқа, Зеленский Анжей Дуда маъмуриятининг халқаро сиёсат бўйича идораси раҳбари Маркин Пжидачнинг баёнотлари билан боғлиқ можарога муносабат билдирди.
У Украина донининг импортини чеклаш қарорини ҳимоя қилиб, Украина «ўтган ойлар ва йиллар давомида Полшанинг Украина учун ўйнаган ролини қадрлашни бошлаши кераклигини» айтди.
Бунга жавобан Украина Ташқи ишлар вазирлиги Полша элчиси Бартош Цихоцкийни, Полша ТИВ эса Украина элчиси Василий Зварични чақиртирди.

















