Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришда, туризм йўналишидаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва Жанубий Хитойдан мамлакатга сайёҳлар оқимларни кўпайтиришга бевосита хизмат қиладиган Гуанчжоу–Тошкент–Гуанчжоу ва Гуанчжоу–Самарқанд–Гуанчжоу йўналишлари орқали авиақатновларни йўлга қўйиш ўзаро манфаатли бўлиши масаласига алоҳида эътибор қаратилди

Цю Гуаньцзи ўз компанияси бугунги кунда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида Урумчи ва Пекиндан парвозларни амалга ошираётгани, мавжуд авиақатновлар юқори даражада манфаатли эканлигини билдирар экан, Гуанчжоудан қўшимча ҳаво қатновларини амалга ошириш компаниянинг стратегик режаларида кўриб чиқилишини маълум қилди.

Учрашув якунида мамлакатга янги авиақатновларни йўлга қўйиш ва Хитой бўйлаб Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига доир тақдимотларни ўтказиш масалаларида биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.