«Кальяри» ҳужумчисининг айтишича, унинг миллий жамоадаги шериги ЦСКАга ўтиш масаласида Элдордан маслаҳат сўраган.

«Аббос билан Тошкентда тушлик қилгандик ва у ЦСКАга ўтиш масаласида мен билан маслаҳатлашди. Унинг қарорини қўллаб-қувватладим. Зеро, футболчи учун янги даражага кўтарилиш ҳар доим муҳим», - дейди Шомуродов «Чемпионат.com» сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италия А Сериясига ўтишидан аввал Россиянинг «Ростов» клуби шарафини ҳимоя қилганди.