Нашрнинг ёзишича, Европанинг 176 компанияси ўз активларининг қадрсизланиши, валюта курси билан боғлиқ, шунингдек, бизнесни сотиш, ёпиш ёки қисқартириш билан боғлиқ харажатларга дуч келган.
40 миллиард евролик зарар нефт ва газ соҳасидаги учта компанияга тўғри келди: BP, Shell ва TotalEnergies. Уларнинг йўқотишлари нефт ва газ нархининг ошиши ҳисобига қопланди, натижада улар учун рекорд даражадаги умумий фойда 95 миллиард еврони ташкил этди, деб ёзади FT.
Банклар, суғурта ва инвестиция компаниялари 17,5 миллиард евро, автомобиль ишлаб чиқарувчилари 13,6 миллиард евро йўқотди.

















