Украинада урушнинг 531-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия Бош прокуратураси ва ИИВ россияликларни ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйишга мажбур қилган фирибгарлик схемаси ҳақида эълон қилди.
  • Полша Беларус билан чегарага қўшимча ҳарбийлар юборди, расмийлар бу ҳудудга «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари ўрнаша бошлаганидан кейин чегарани мустаҳкамлашга қарор қилган.
  • АҚШ Украинага Abrams танкларининг илк партиясини юборишни маъқуллади.
  • Покровск ўққа тутилиб, камида етти киши ҳалок бўлганининг эртасига Россия мудофаа вазирлиги бу ҳудудда Украина қўшинлари гуруҳининг «олдинги бошқарув пункти»га зарба берилганини маълум қилди. Украина ҚК генерал Конашенковнинг бу баёнотини ёлғон деб атади.
  • Айрим z-блогерлар украинларнинг бир неча ўн жангчидан иборат бўлинмаси Днипро дарёсининг чап соҳилидаги Казачьи Лагерга кириб келгани ҳақида хабар берди. У ерда айнан нималар бўлаётгани ҳақида ишончли маълумот йўқ. Россиядаги манбалар ушбу аҳоли яшаш манзили Россия армияси назоратида эканини, аммо украин ҳарбийлари чиндан ҳам дарёнинг бу соҳилида бўлиб турганини айтмоқда; украин манбалари эса бу ҳақда ҳеч нарса демаяпти.
  • Белгия ва Германиядаги нашрлар немисларнинг Rheinmetall ҳарбий-саноат концерни Белгия фирмасидан Leopard-1 русумли 50 дона эски танкни сотиб олиб, улардан тахминан 30 та жангга яроқли танк тайёрлаб, қайтадан жиҳозлаб, Украинага юбораётгани ҳақида хабар берди.

Украина ҚК артиллерия позициясини пана қилиб турган пулемётчи

Украина ҚК артиллериячилари «Град»тизимидан Россия қўшинларининг Бахмут атрофидаги окопларига зарба бераётган маҳалда украиналик жангчи пулемёти билан уларни ҳимоя қилмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк областидаги украин танкчилари 

Донецк областидаги фронт чизиғи яқинида турган украиналик танкчи
Ignacio Marin / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press