ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатга тезкорлик билан ҳуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда БМТнинг етакчи роли муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар афғон муаммоси бўйича ҳам икки томонлама асосда, ҳам Марказий Осиё давлатларининг махсус вакиллари даражасида маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.