09:00 / 10.08.2023
7675
Реклама

Mobiuz компаниясининг VoLTE технологияси энди бутун Ўзбекистон бўйлаб ишламоқда

VoLTE овозли алоқа учун янги имкониятларни очиб бермоқда. Жумладан, абонентлар бир лаҳзада қўнғироқ қилиб тушиш ва юқори сифатли овоз узатишдан фойдаланишлари мумкин.

Фото: Mobiuz

Мобил қурилмалар етказиб берувчиларнинг глобал ассоциацияси (GSA,) сўнгги ҳисоботига кўра, дунёда 293 та уяли алоқа оператори VoLTEʼга сармоя киритмоқда ва 238 таси ушбу хизматни ишга туширган. Mobiuz мобил алоқа оператори Ўзбекистонда 4G LTE тармоқларида VoLTEʼни жорий қилган ягона оператордир.

VoLTE бу — операторлар томонидан қўнғироқлар ва абонентлар овозларини узатиш усули. Бунинг учун тўртинчи авлод тармоқлари имкониятларидан фойдаланилади. Яъни қўнғироқларни амалга оширишда телефон оддий ҳолатда бўлгани каби 3G/2Gʼга ўтмайди, балки 4G LTEʼда ишлайди.

Бу абонентларга бир қанча имтиёз беради.

Биринчидан, VoLTEʼдан фойдаланганда овоз сифати яхшиланади, чунки у юқори тиниқликдаги овоз узатишни қўллаб-қувватлайди. Телефон орқали суҳбат қураётган инсонлар ўзларини худди юзма-юз гаплашаётгандек ҳис қилади. Бунга атрофдаги шовқинни камайтириш ва товуш сифатини яхшилаш орқали эришилади.

Mobiuz ўзининг Телеграм-каналида оддий қўнғироқ ва VoLTE орқали қўнғироқ қилиш ўртасидаги фарқни намойиш қилди.

Иккинчидан, VoLTE орқали қўнғироқ қилганда деярли бир зумда сигнал кетади. Абонент рақамини тергандан бир неча сония ўтгач қўнғироқ гудокларини эшитиш мумкин. Агар хизмат ўчирилган бўлса, смартфон аввал 3G/2G тармоқларига ўтади, сўнгра қўнғироққа ишлов беради. Бу уланиш вақтини узайтиради ҳамда смартфон батарея сарфига таъсир қилиши мумкин.

Компания ушбу афзалликни махсус видеорепортажда кўрсатиб берган.

Учинчидан, қўнғироқ пайтида 4G LTE мобил интернетидан фойдаланиш мумкин.

Хизмат Ўзбекистон бўйлаб ишга туширилиши муносабати билан Mobiuz VoLTEʼга уланиш шартларини сезиларли даражада соддалаштирди. Бунинг учун компания абоненти бўлиш, 4G LTE қўллаб-қувватловчи смартфонга эга бўлиш ва Mobiuz мобил иловасида хизматни фаоллаштириш кифоя. Бир қатор смартфонларда хизмат қурилма созламаларидан ҳам ёқилиши керак.

VoLTEʼдан фойдаланиш бепул. У Mobiuz корпоратив мижозлари учун ҳам амал қилмоқда.

Mobiuz махсус Телеграм-ҳамжамиятида VoLTE ва бошқа мобил хизматларга оид барча саволларга жавоб беради.

Top