Марказий банк июль ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича малумотларни эълон қилди.

Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 0,3 фоиз бандга пасайиб, 13 фоизни ташкил қилган.

Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • валюта курси ўзгариши (59 фоиз);
  • ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (36 фоиз);
  • нархларнинг сунъий оширилиши (32 фоиз).
  • иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (32 фоиз);
  • коммунал хизматларнинг қимматлашиши (32 фоиз).

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари

Июль ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 13,5 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга ошган.

Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • валюта курсининг ўзгариши (60 фоиз);
  • ёқилғи ва энергия ресурсларининг қимматлашиши (37 фоиз);
  • иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши (33 фоиз);
  • коммунал хизматларнинг қимматлашиши (29 фоиз).