Украинада урушнинг 533-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Брянск области украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланди, деб хабар берган регион губернатори.
  • Полша Беларус билан чегарага ўн минг ҳарбий жойлаштиради.
  • Россиялик ҳарбийлар Запорижжяни ўққа тутди. Маҳаллий расмийларга кўра, бир киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган.
  • Суд Украина маданият вазирлигининг Украина провослав черковининг Киев-Печерск лаври «мулкидан фойдаланишдаги тўсиқларни бартараф этиш» бўйича даъвосини қаноатлантирди. Энди монахлар ҳудуддан чиқариб юборилиши мумкин.
  • РФ бош прокуратураси Conflict Intelligence Team’ни «хуш кўрилмайдиган» ташкилот деб эълон қилди.
  • «Яндекс» асосчиларидан бири Аркадий Волож 2022 йил февралидан буён илк бор уруш бўйича баёнот бериб, Россиянинг Украинага босқинини қоралади.
  • РФ мудофаа вазирлиги аннексия қилинган Севастополга 11 дрон томонидан уюштирилган ҳужум бартараф этилганини маълум қилди.
  • Москва шаҳри мэри Сергей Собянин хабар беришича, шаҳарга кириб келишда икки дрон уриб туширилган. Внуково ва Домодедово аэропортларида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишда чекловлар жорий этилган. 

Кун кадри. Донецк областидаги олдинги чизиқ

Донецк областининг шаҳар типидаги Ню-Йорк посёлкаси атрофида кўтарилган тутун. Урушга қадар ушбу посёлкада қарийб ўн минг киши яшаган, ҳозир бу ерда мингга яқин одам қолган. Бу ердан фронт чизиғига қадар масофа бир километр ҳам чиқмайди ва Россия қўшинлари томонидан мунтазам равишда ўққа тутилади.
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency/ABACAPRESS/ddp images / Vida Press

Запорижжя бўйлаб зарбалар

Запорижжя области расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, Запорижжя шаҳри бўйлаб ракета зарбаси йўлланиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган, улар орасида тўрт бола бор. Бу ҳақда 10 август куни кечқурун Запорижжя области ҳарбий маъмуряти раҳбари Юрий Малашко маълум қилди.