Жаҳон | 08:57 / 14.08.2023
4988
2 дақиқада ўқилади

АҚШда «кидфлюенсерлар» даромадини ҳимоя қилиш бўйича биринчи қонун қабул қилинди

Иллинойс губернатори вояга етмаганларнинг даромадларини ҳимоя қилувчи қонунни имзолади. Унга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб 16 ёшга тўлмаган инфлюенсерлар ёки ота-онаси фотосуратлари ва видеоларини ижтимоий тармоққа жойлаштирувчи вояга етмаганлар эълон қилинган материалдан тушган даромад фоизини олиши шарт. Маблағ миқдори улар постларда қанчалик тез-тез пайдо бўлишига қараб белгиланади. Бу - Қўшма Штатлардаги биринчи шундай қонун. 

Фото: Freepik

Иллинойс губернатори Жей Роберт Притцкер вояга етмаганларнинг даромадларини ҳимоя қилувчи қонунни имзолади, бу АҚШда биринчи шундай ҳужжат ҳисобланади, деб хабар берди Business Insider. 

2024 йил 1 июлдан кучга кирадиган янги қонунга кўра, 16 ёшга тўлмаган инфлюенсерлар ёки ота-онаси фотосуратлари ва видеоларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган вояга етмаганлар контентни жойлаштиришдан тушган даромад фоизини олиши керак. Маблағ миқдори улар постларда қанчалик тез-тез пайдо бўлишига қараб белгиланади. 

Бу пул бола 18 ёшга тўлгунга қадар ишончли ҳисобрақамга ўтказилади. Даромаднинг бир қисми уларга ўтказмаган тақдирда, инфлюенсер болалар судга мурожаат қилиши мумкин. 

Associated Press хабарига кўра, қонун устида иш 15 ёшли Шрея Налламотунинг мурожаатидан сўнг бошланган, у штатдан сенатор ҳисобланувчи Дэвид Келердан «кидфлюенсерлар»ни эксплуатациядан ҳимоя қилишни ва уларга контентидан даромад олиш имконини беришни сўраган. 

Иллинойс қонуни ҳар бир кўриш учун камида 10 цент оладиган контентга нисбатан қўлланади. Шу билан бирга, болалар 30 кун ичида эълон қилинган фотосуратлар ва видеоларнинг камида 30 фоизида пайдо бўлиши керак. 

Шунга ўхшаш қонун лойиҳаси ҳозирда Вашингтон штатида кўриб чиқилмоқда, бироқ у ерда феврал ойидан бери ҳужжат бўйича ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаяпти. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид