Украинада урушнинг 536-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиялик ҳарбийлар Херсон областини ўққа тутиши оқибатида етти киши, жумладан янги туғилган қизча ва унинг 12 ёшли акаси ҳалок бўлди. Регионда мотам эълон қилинган. РФ мудофаа вазирлиги бу ҳужум юзасидан изоҳ бермаган.
  • Россиялик ҳарбийлар Қора денгизда Палау байроғи остида сузган ва Украинанинг Измайил порти томон ҳаракатланган юк кемасини тўхтатиш учун «огоҳлантирувчи ўт очди». Россиялик ҳарбийлар кемани кўздан кечиришган, шундан кейин у сузишда давом этган. Киевдагилар юк кемаси «мақсадли ўққа тутилиши ва мажбуран тинтув қилиниши»ни «халқаро денгиз қонунчилигини бузиш ва қароқчилик ҳаракати» деб баҳолаган.
  • Белгородда портлаш оқибатида кўп квартирали уй фасад шикастланган. Дастлабки маълумотларга кўра, бинога дрон келиб урилган. Жабрланганлар йўқ.
  • «Украинская правда»нинг Украина хавфсизлик хизматидаги манбаси 12 августга ўтар кечаси Қримга дронлар ҳужум уюштириши оқибатида ўнлаб россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлгани ёки яралангани ҳақида айтиб берган. Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, ҳужум нишони РФ қўшинларининг Евпатория ҳудудидаги логистик базаси бўлган. Россия мудофаа вазирлиги ҳужум куни вайронгарчиликлар ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилган.
  • Украина расмийларига кўра, Мариупол яқинида қодировчилар ва маҳаллий «комендатура» ўртасида отишма чиқиши оқибатида ўндан ортиқ киши ҳалок бўлган. Шаҳарнинг Украина томонидан тайинланган мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченконинг маълум қилишича, «версиялардан бирига кўра, қодировчилар маст бўлиб қолиб, фуқаролар ва ҳарбийларга қарата ўт очган».

Одессага дронларнинг тунги ҳужуми