Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани акс этган видео тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулагани акс этган видео пайдо бўлди.
Видеодан кадр
Видеода 42 метрли тўсинлар қандай қилиб қулагани акс этган. Унда тўсинларнинг бир қисми юк машинасини босиб қолганини кўриш мумкин. Шунингдек, одамлар воқеа жойига югуриб келиб, тўсинлар остига ҳамда машина кабинасига қараган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар прокуратураси Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушгани ҳолати юзасидан ўрганиш натижаларини маълум қилганди.
Унга кўра, йўл ўтказгич қурилишидаги 2 млрд 760 млн сўмлик зарарда 3 нафар мансабдор ҳам гумон қилинмоқда.
Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:40
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026