Бу йил ОТМга 1 млн 18 минг абитуриент ҳужжат топширди, уларнинг 946 мингдан кўпроғига кириш имтиҳонларида қатнашиш имкони берилди.

Муҳокамадаги мавзулар

1-13 август кунлари давом этган имтиҳон давомида ўрнига ўрин кириш ёки шпаргалкалардан фойдаланишдаги норозилик ҳолатлари ҳақида деярли ёзилмади.

Фақат бир нечта ҳолатда тест китобчасини йиртиб чиққан абитуриентларга оид кейслар тарқалди ва улар тестдан четлатилди. Блогер, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев тест қоидаларини бузган абитуриентларни жиддийроқ жазолаш таклифи билан чиқди.

Асосий эътирозга сабаб бўлган ҳолат Темурбеклар мактаби битирувчиларига ҳарбий таълим муассасаларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, бошқа ОТМда эса 15 фоиз миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилиши бўлди. Имтиёзли абитуриентларнинг баллари тўплаш мумкин бўлган максимал баллдан ҳам ўтиб кетди ва жамоатчилик фаолларининг эътирозларига сабаб бўлди.

Аслида, ОТМга киришда 40 дан ортиқ турдаги абитуриентларда имтиёз бор, фақат кўпчилик имтиёз турлари асосий квотадан ташқарида бўлгани учун камроқ муҳокамалар мавзусига айланади.

Имтиҳон тугади, энди нима бўлади?

Ҳозир абитуриентлар кутаётган энг асосий нарса – якуний мандат. Амалдаги қонунчиликка кўра, абитуриентларнинг якуний жавоблари кириш имтиҳонлари тўла якунланган санадан бошлаб 1 ҳафта ичида чиқиши керак. Демак, 13 августда тест тугаган бўлса, 20 августда мандат эълон қилиниши керак.

Лекин ўтган йиллар тажрибасига қаралса, мандат кўпинча кечиккан. Лекин ўтган 2022 йилда жавоблар вақтида эълон қилинганди. Тест синовлари 8-20 август оралиғида