Россиянинг UVT Aero авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2023 йил 17 август куни UVT Aero авиакомпаниясига Қозон – Самарқанд – Қозон йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилди.
Авиакомпания парвозларни CRJ-200 русумли ҳаво кемаларида амалга оширади.

















