Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Жамият қабул қилмаган қарор – нотўғри қарор” — Мамаризо Нурмуродов
Банклар ва бизнесга валюта операциялари бўйича чеклов киритилгани жамоатчилик танқидларига сабаб бўлгач, МБ раиси журналистлар билан учрашди ва бу қарор бекор қилинганини айтди. Унинг таъкидлашича, бу қарор кескин мунозараларга сабаб бўлгани учун тез орада бекор қилинган.

Фото: Kun.uz
Марказий банк Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектлари учун валюта операцияларига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. 16 сентябр куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида регулятор раиси Мамаризо Нурмуродов жамоатчиликнинг кескин норозилигидан кейин бу қарор бекор қилинганини айтди.
“Бу қарор кескин музокараларга сабаб бўлди. Энг асосийси, бу қарор бўйича биз маълум бир ижобий қарашларни кўрмадик. Шу нарсани айтиш керакки, жамият қабул қилмаган қарор - нотўғри қарор. У қайси мақсадга йўналтирилган бўлишидан қатъи назар… худди шу тамойилдан келиб чиқиб кечаси билан ўйлаб бу қарорни бекор қилдик”, – деди Мамаризо Нурмуродов.
МБ раисининг қўшимча қилишича, банкларга эҳтимолий хавфнинг олдини олиш учун кўрсатма берилган.
“Тўғри тушуниш керак, Марказий банк мустақил, буни таъминлаш керак дейсизлар-у, қарорларни жамият билан муҳокама қилиш кераклигини айтасиз. Жамият билан муҳокама қилинадиган қарорларимиз бор – у алоҳида. Бунда эса бевосита банкнинг фаолиятидаги камчилигини кўрсатиб, тўғрилашни айтяпмиз. Бунинг банк мижозига дахлдор жойи йўқ. Банк назоратни кучли қила олмагани учун, хавф келяпти, шунинг олдини олинг деган маънода банкларга берилган кўрсатма эди”, - деди Нурмуродов.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди
Ўзбекистон | 13:45
-
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 13:32
-
Бухорода сифатсиз ғишт ишлатилган қурилиш бузиб ташланди
Кўчмас мулк | 13:07
Мавзуга оид

20:29 / 21.07.2025
Марказий банк охирги бир йилда нархлари энг кўп ўзгарган товарларни маълум қилди

14:17 / 15.07.2025
Citibank Ўзбекистонда ваколатхона очмоқда

07:51 / 15.07.2025
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради

15:21 / 12.07.2025