Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологларнинг кучи битта эчки ва унинг эгасига етди
Навоийда экологлар эчкиси дарахт кўчатига арзимас шикаст етказган кишини жаримага тортди. Унга 1 млн 650 минг сўм жарима ёзилиб, 990 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси
Навоий вилоятининг Томди туманида яшовчи киши эчкисининг “бебошлиги” ортидан 2,6 млн сўмга тушди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берган.
Маълум қилинишича, Томди тумани Экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилган. Жараёнда фуқаро С.Т.га тегишли бўлган бир бош эчки Шарқ овулида жойлашган “Шарқ боғдорчилик” ширкати ҳудудида бир туп дарахт кўчатига ўсишдан тўхтамайдиган даражасида шикаст етказгани аниқланган. Дарахт кўчати куз мавсумида ўтқазилган бўлган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда 1 млн 650 минг сўм жарима ва 990 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган.
Мавзуга оид
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
09:27 / 11.02.2026
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
21:34 / 10.02.2026
Хитойнинг чўлланишга қарши кураш тажрибаси Навоийда қўлланади
12:57 / 05.01.2026