Ўзбекистонда болаларни йод билан таъминлаш дастури бошланди
20 сентябрдан барча мактаб ва болалар боғчаларида йод билан таъминлаш дастури бошланди. Энди чоршанба кунлари болаларни йод етишмовчилигидан ҳимоя қилиш учун уларга профилактик дозада йод таблеткалари берилади.
20 сентябрдан Ўзбекистонда «Ёрқин миллат» дастури бўйича йод билан таъминлаш ишлари бошланди, дея хабар берди Газета.uz.
Йод препаратлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги орқали 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар учун бепул тақдим этилади.
Ҳар чоршанба йод куни сифатида белгиланиб, шу кунда мамлакатнинг барча мактаблари ва болалар боғчаларида профилактик дозада йод таблеткаларини бепул тарқатиш амалга оширилади.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалар «Ёрқин миллат» ёд билан таъминлаш дастури доирасида оилавий шифокорлар орқали йод препаратларини бепул олади. Препарат ва доза Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан танланган.
Хусусий боғча ва мактаблар керакли миқдордаги дори-дармонларни ўзлари жойлашган жойдаги клиникаларга мурожаат қилиб олиши керак. Дастурни самарали амалга ошириш учун дори тарқатилаётган муассасадагиларнинг ота-оналари ва маъмуриятнинг мунтазам онлайн сўровлари орқали мониторинг амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:53 / 16.11.2024
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024