Украинада урушнинг 584-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РФ қўшини Украина бўйлаб дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди. 30 дрондан 16 таси уриб туширилган.
  • Россиянинг Смоленск шаҳри мэри шаҳар устида бешта дрон уриб туширилганини маълум қилиб, аҳолидан уйдан чиқмасликни сўраган. Белгород области раҳбари Шебекинодаги марказий бозорга зарба берилганини маълум қилди.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, Россия уруш яна бир неча йил давом этишига тайёрланмоқда.
  • АҚШ Конгресси ҳукумат фаолияти тўхтаб қолишидан қочишга имкон берувчи вақтинча бюджетни қабул қилди. Унда Украинага ҳарбий ёрдам учун харажатлар кўзда тутилмаган.
  • Словакияда парламент сайловларида собиқ бош вазир, Украинага ҳарбий ёрдам берилишига қарши Роберт Фицонинг партияси ғалаба қозонди.
  • Путин «Вагнер» ХҲК командири Трошев билан учрашди. Улар «кўнгилли тузилма» тузиш масаласини муҳокама қилишган.
  • Киев иштирокчилари Украинада қурол ишлаб чиқаришни мўлжаллаган халқаро Мудофаа саноати алянси тузмоқда. Украина ТИВ хабарига кўра, алянсга аллақачон 19 мамлакатдан 38 компания қўшилган.
  • Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россиянинг «янги регионлари» [Россия ҳукумати Украина областларининг аннексия қилиб олишга уринаётган областларини шундай атайди] келгусида кўпайиши ҳақида гапирди.
  • Евроиттифоқ мамлакатлари Украина қуролли кучлари учун 27 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини тайёрламоқда, дея хабар берди ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел. 2024 йил бошига қадар уларнинг сони 40 мингга етиши кўзда тутилган.

Донецк областидаги украин вертолётчилари

Украина қуролли кучлари техниги Донецк областидаги аэродромда Ми-8 вертолёти роторини текширмоқда. Йўқотишларга қарамай, армия авиацияси украин қўшинини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Уруш бошидан буён Украина камида 37 вертолётдан айрилгани маълум.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина вертолётларининг асосий қуроли «ҳаво — ер» типидаги бошқарилмайдиган ракеталар бўлиб қолмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA