Жаҳон | 09:03 / 09.10.2023
7820
2 дақиқада ўқилади

Афғонистондаги зилзила оқибатида 2400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Қутқарув хизматлари Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда, чунки вайроналарнинг катта қисми ҳали тозаланмаган.

Фото: Omid Haqjoo/AP/dpa/picture alliance

Афғонистондаги кучли зилзила оқибатида 2400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 8 октябр, якшанба куни толиблар ҳукуматининг Кобулдаги вакили баёнотига таяниб, dpa ва Reuters агентлиги хабар берди. Қутқарувчиларнинг тахминича, одамлар вайроналар остида қолаётгани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин.

7 октябр куни эрталаб Афғонистонда 6,2 магнитудали зилзила қайд этилди, унинг эпицентри 272 минг киши истиқомат қилувчи Ҳирот шаҳридан 42 км шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Биринчи зилзиладан кейин 4,3 дан 6,3 баллгача бўлган яна бир неча силкинишлар содир бўлди. 

Афғонистондаги ҳуманитар инқироз 

AFP таъкидлашича, «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасида турган Афғонистон ҳуманитар инқироз ичида қолган, кўплаб халқаро ташкилотлар толиблар томонидан илгари сурилган талаблар туфайли мамлакатдаги иштирокини камайтиришга мажбур бўлган. Ўтган йил июн ойида Афғонистонда 5,9 магнитудали зилзила содир бўлиб, мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган эди. 

Мавзуга оид