Октябр ойининг охиридан Ўзбекистонда Captiva-5 сотувлари бошланади. UzAuto Motors расмий саҳифасида эълон қилинишича, янгиланган Captiva LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Нархлар ҚҚСни ҳам қўшганда қуйидагича бўлади:

  • LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;
  • LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;
  • Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.

Baojun 530 ва Captiva-5

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Captiva Хитойдан импорт қилиниши ва ички бозордаги истеъмолчиларга етказиб берилишини маълум қилганди. Қизиқ жиҳати, бу автомобил Хитойда SAIC-GM-Wuling қўшма корхонаси томонидан Baojun 530 номи остида ишлаб чиқарилган ва сотилган. Дастлаб, мазкур кроссовер 2017 йилнинг ноябр ойида Гуанчжоуда ўтказилган кўргазмада намойиш этилган ва 5 ўриндиқли илк комплектациялари 2018 йилнинг феврал ойидан 85 минг юандан (ўша пайтдаги курс бўйича 12 минг доллар) сотувга чиқарилган.

Кейинчалик, 2019 йилнинг январ ойидан Baojun 530’нинг 7 ўриндиқли янги версияси 78 800 юандан 97 800 юангача бўлган нархларда (ўша пайтдаги курс бўйича 11 400 доллардан 14 190 доллар орасида) сотила бошланади. Ушбу модел дизайни йил охирига бориб яна янгиланади ва 2020 йилдан бошлаб 11 минг доллардан харидорларга таклиф қилинган.

Сўнгги йилларда Хитой ички бозорида рақобат муҳитининг кучайганлиги Baojun 530 савдоси пасайишига ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Хусусан, 75 800 юандан (10 400 доллар) 115 800 юангача (18 800 доллар) нархларда таклиф қилинган Baojun 530 2018 йилда 116 324 дона сотилган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 93 432 донани, 2022 йилда эса 37 334 донани