Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурожаатдан сўнг: Деҳқонободнинг Янгиқишлоғида янги кўприк қурилди
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани Янгиқишлоқдаги кўприкни ҳар йили сел ювиб кетарди. Аҳоли мурожаати Kun.uz’да эълон қилинганидан кейин қишлоққа 2 млрд сўмлик кўприк қуриб берилди.
2022 йилнинг 10 ноябрида Kun.uz сайтида Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Янгиқишлоқ аҳолисининг мурожаати эълон қилинган эди. Унда аҳоли Янгиқишлоқ ва Бойқўрғон ҳудудларидан оқиб ўтадиган Катта Ура дарёсига янги кўприк қуриб беришни сўраган. Катта Ура дарёси устидаги кўприк 40 йил олдин қурилган бўлиб, абгор аҳволда эди. Қишлоқликлар ҳашар йўли билан қурадиган кўприкни эса ҳар йили сел ювиб кетган. Туман аҳолисининг янги кўприк қурилишини сўраб маҳалла ва ҳокимиятга қилган мурожаати жавобсиз қолган.
Маълум бўлишича, Янгиқишлоққа 2023 йилнинг сентябр ойида кўприк қуриб топширилган. Кўприк узунлиги 50 метр, эни 5.5 метрни ташкил қилади. Умумий қиймати эса 2 млрд сўм. Туман аҳолиси, ўқитувчи ва шифокорлар кўприкнинг қурилиши улар учун муҳим воқеа эканини айтмоқда.
“Чунки бир неча йилдан бери мустаҳкам кўприк Янгиқишлоқ ва бойқўрғонликлар учун орзу эди. Айниқса сел сув тошқини, баҳор қиш ойларида жуда қийин бўлар эди. Бу йил кузда шу муаммо ҳақида ўйламайдиган бўлдик”, – дейди тумандаги 13-мактаб ўқитувчиси Бекзод Яхшибоев.
Туман ҳокимлиги Деҳқонободда бундай кўприклар 2023 йилда 74 та қуриб топширилганини ва яна йил охиригача бу сон ортишини билдирди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган яхта ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
Мавзуга оид

15:56 / 24.06.2025
Яна бир собиқ “замҳоким” озодликдан маҳрум қилинди

14:02 / 13.06.2025
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

09:51 / 05.11.2024
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди

13:59 / 03.10.2024