Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё декларацияси қабул қилинди
Тошкентда «Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Халқаро конференциянинг ёпилиш маросимида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича халқаро, минтақавий ва миллий тажриба ва ёндашувлар муҳокама қилинди. Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича амалдаги халқаро ва минтақавий ҳужжатлар ва механизмларни қўллаш кўлами таҳлил этилди.
Форум иштирокчилари томонидан ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва имкониятлари самарадорлигини ошириш йўллари таклиф этилди. Ёшлар ўз ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришида дуч келадиган асосий муаммолар ёритилди.
Барча давлатлар сиёсатига ёшлар ҳуқуқларини интеграция қилишнинг ҳуқуқий, маъмурий ва сиёсий асосларни такомиллаштириш йўллари ва воситаларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ тавсиялар илгари сурилди.
Шу асосда халқаро форумнинг якуний ҳужжати – Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё декларацияси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама қилинди.
Иштирокчилар ҳужжат истиқболда ёшлар ҳуқуқлари соҳасидаги янги саъй-ҳаракатлар ва илғор ташаббуслар учун замин вазифасини ўташига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:38 / 21.05.2026