«Panorama Аirways»нинг техник носозликка учраган 9H-SMG рақамли Airbus A-330-300 самолёти. Фото: airfleets.net

Маълумотларга кўра, 5Р361 рейси билан Мадинага учаётган «Panorama Аirways» авиакомпанияси самолёти бортидаги 377 нафар йўловчилар асосан Саудия Арабистонига умра зиёратига кетаётган қариялардан иборат.

Самолёт техник сабабларга кўра учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлган. Бунинг учун учоқ икки соатдан кўпроқ вақт давомида Тошкент атрофида айланиб учиб, ёнилғисини сарфлаб тугатган.

Аввалроқ «Uzbekistan Airports» АЖ матбуот хизмати Аҳмаджон Орифжонов Kun.uz сўровига кўра самолёт айнан қандай техник сабабларга кўра ортга қайтарилгани маълум эмаслиги, кун якунига қадар аниқ маълумотлар эълон қилиниши айтган бўлса-да, бу ҳақда аниқ маълумот тақдим этилмади.

Воқеа гувоҳларининг ҳикоя қилишича, «Panorama Airways» авиакомпаниясига хизмат кўрсатаётган, бортида 377 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган самолёт бугун, 27 октябрь куни соат 10:40 ларда Мадина шаҳри томон парвоз қилиб, 13:36 ларда Тошкентга қайтиб қўнган.

 Самолёт йўловчилари асосан зиёратга отланган қариялардан иборат. Фото: Ижтимоий тармоқлардан скриншот

Самолёт қўнганидан сўнг йўловчиларга cув тарқатилган. Йўловчилардан бири учун чақирилган «тез ёрдам» бир соатда етиб келган.

«Uzbekistan Airports» АЖнинг маълум қилишича, «Panorama Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейси 28 октябрга кўчирилган. Кўчирилган рейснинг Тошкентдан парвоз вақти эрталаб соат 07:00 га белгиланган.

«Қалампир.уз» нашри манбасига кўра, ҳозир Тошкент халқаро аэропортида бўлиб турган йўловчилар Умра зиёратини ташкил қилган ўндан ортиқ турфирмалар томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилган. «Йўловчиларнинг Мадина шаҳрига етиб олгунига қадар юзага келаётган ҳар қандай муаммолари ва талаблари аэропорт эмас, балки сайёҳлик агентликларининг зиммасига юклатилади», дейилади