Украинадаги урушнинг 618-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Зеленский Украина ҚК махсус операциялар кучлари қўмондонини алмаштирди.
  • Исроил ҳукумати Россия Яқин Шарқдаги урушдан эътиборни Украинадаги урушдан чалғитишда фойдаланаётганини маълум қилди.
  • АҚШ Украинага 425 миллион доллар миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этди.
  • Россия қўшинлари Украина бўйлаб дронлар орқали ёппасига зарбалар йўллади. Харкив областида дрон ўқув биносига келиб тушган.
  • Белгород области Шебекино шаҳри ўққа тутилиши оқибатида уч киши яраланди.
  • Pussy Riot аъзоси Петр Верзилов Буча ҳақидаги постлари туфайли сиртдан саккиз ярим йил муддатга ҳукм қилинди.
  • «Россиянинг исталган фуқароси ҳамиша ватанга эркин қайтиши мумкин». Кремль — Алла Пугачева Россияга келгани ҳақида.

Харкив ўққа тутилиши

3 ноябрга ўтар кечаси РФ қуролли кучлари Shahed типидаги камикадзе-дронлар билан Украина ҳудудини ўққа тутди. Украина ҚК бош штаби маълумотларига кўра, камида 14 та учувчисиз учар қурилма нишонга етиб борган. Асосий зарбалар Харкив шаҳри ва Харкив области ҳудудига тўғри келган: полиция хабарига кўра, регионда фуқаролик  инфратузилмаларига россияликларнинг ўнта дрони ҳужум қилган. Жабрланганлар йўқ, аммо хўжалик қурилмалари шикастланган; шунингдек, бир неча жойда ёнғин чиққан.