Жаҳон | 15:26 / 07.11.2023
13837
5 дақиқада ўқилади

Одесса яна ўққа тутилиши ва фронтдаги рус артиллериячилари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 621-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 6 ноябрга ўтар кечаси Одессага ракеталар ва учувчисиз учар қурилмалар билан ҳужум қилинди. Саккиз киши жароҳат олган, Одесса миллий бадиий санъат музейи шикастланган.
  • Британиянинг 100 дан ортиқ компанияси Россияга қарши санкцияларни бузганини тан олган ва давлат томонидан жазо енгиллаштирилишига умид қилмоқда. Компаниялар номи келтирилмаган. Қоидабузарлик учун огоҳлантириш берилиши, жарима қўлланиши ва ҳатто жиноий иш очилиши ҳам мумкин.
  • Россия Ростов областини аннексия қилинган Қрим билан боғловчи темирйўл қурилишини бошлади, деб хабар берди Запорижжя областининг аннексия қилинган қисми «губернатори» Евгений Балицкий.
  • Украинада Shahed дронларининг муқобилини серияли ишлаб чиқариш бошланди, деб маълум қилди «Укроборонпром» бош директори Герман Сметанин. Унинг сўзларига кўра, бундай дронларнинг учиш масофаси минг километрга етади.
  • Украина ҚК россияликларнинг 3 ноябр куни Запорижжя областига йўллаган зарбаси оқибатида 19 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
  • Иля Яшинни телеграм-каналидаги постларида «иноагент» маркировкаси йўқлиги учун айбланмоқда. Сиёсатчи ўзига қарши янги жиноий иш тайёрланмоқда, деб ҳисоблайди. 2022 йил декабрида Яшинни «фейклар» тарқатишда айблаб, саккиз йил-у олти ой муддатга озодликдан маҳрум этишганди.

Одесса ўққа тутилиши оқибатлари

6 ноябрга ўтар кечаси Россия қўшини Украинанинг жанубий ҳудудларига ҳужум қилган. Украина қуролли кучлари «Жануб» оператив қўмондонлигига кўра, Одесса бўйлаб «Оникс» ва «Искандер-М» ракеталари билан зарба берилган — улар шаҳар марказига ва «фойдаланишда бўлмаган саноат бинолари»га тушган. Кўп қаватли турар жой биноси ҳамда шаҳар тарихий қисмидаги София кўчасида жойлашган Одесса миллий бадиий санъат музейига тушган. Шунингдек, Украина қуролли кучлари Shahed типидаги камикадзе дронлар Одесса области порт инфратузилмасига ҳужум қилганини маълум қилган — улар омборхонага, махсус техника ва ғалла юкланган автомобилларга келиб урилган. Ҳужумлар оқибатида саккиз киши жароҳатланган, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

Одесса бадиий санъат музейининг кўргазмалар зали ҳужумдан кейин
Одесский художественный музей / AFP / Scanpix / LETA
Одесса бадиий санъат музейи яқинида россияликлар ракетаси ҳосил қилган кратер
Nina Liashonok / Ukrinform / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Tim Melnikov
Tim Melnikov

Часив Яр

Часив Яр Донецк области Бахмут шаҳридан 13 километр ғарбда, баланд тепаликлар ҳудудида жойлашган, бу ерда Украина қуролли кучларининг мудофаа линияси ташкил этилган, Бахмут йўналишидаги асосий таъминот линияси ҳам у орқали ўтади. Фронт чизиғидан ичкарироқда жойлашган Часив Яр мунтазам равишда РФ ҚК томонидан артиллерия ва камикадзе дронлар орқали ўққа тутиб келинмоқда. 

Часив Ярнинг дрондан кўриниши, 5 ноябр
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Маҳаллий «Енгилмас пункт» раҳбари — бу ерда одамлар исиниши, овқатланиши ва техникаларини қувватлаши мумкин. 
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Шаҳар қабристони
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Часив Ярда яшовчи кекса ёшли аёл ити билан вайрона бино олдидан ўтмоқда
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Донецк областидаги РФ артиллериячилари 

Лиман яқинидаги россиялик ҳарбий хизматчи 152-миллиметр калибрли, шатакка олиб юрилувчи 2А36 «Гиацинт-Б» замбараги учун снаряд ташимоқда. Лиман — оккупация остидаги Донецкдан тахминан юз километр шимолдаги стратегик муҳим шаҳар бўлиб, бу ерда йирик темирйўл тугуни жойлашган. Лимандан Шимолий Дон дарёсидаги кўприкларга ҳам чиқиш мумкин.
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбий Лиман йўналишида «Гиацинт-Б» гаубицасидан ўт очмоқда
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбий ўт очиш позициясида «Гиацинт-Б» снаряди гилзасини чиқариб олмоқда
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид