Жаҳон | 11:52 / 20.11.2023
7143
2 дақиқада ўқилади

УҚК Днипро чап қирғоғида Россия қўшинлари ортга суриб ташланганини маълум қилди

Украина Қуролли кучлари Россия қўшинларини бир неча километр орқага суриб ташлади, аммо Россия ҳали ҳам захира ва артиллерияни олиб келиш имкониятига эга. 

Фото: Mstyslav Chernov/AP Photo/picture alliance

Украина Қуролли кучлари (УҚК) Днипронинг эгаллаб олинган чап қирғоғида Россия қўшинларини бир неча километр орқага суриб ташлади, шу сабабли Россиядан миномётдан отилган ўқлар ҳозир ўнг қирғоққа етиб бормаяпти, деди Украина жануби мудофаа кучлари бирлашган мувофиқлаштириш матбуот маркази раҳбари Наталя Гуменюк 19 ноябр, якшанба куни. 

Гуменюкнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари «чап қирғоқнинг ўзига хос географияси ва ландшафтига қараб» Россия қўшинларини 3-8 километр масофага ортга сурган. «Миномёт ўқлари энди ўнг қирғоққа етиб бормаяпти ва шунинг учун бу биз аллақачон қайд этишимиз мумкин бўлган аниқ ютуқ», деди у. 

Гуменюкнинг сўзларига кўра, чап қирғоқдаги Россия гуруҳининг сони «бир неча ўн минглаб» одамларни ташкил қилади, аммо у «душманга маълумот бермаслик» учун аниқ рақам келтирмади. 

Россия ҳали ҳам захираларини ошириш имкониятига эга 

«У ерда жуда кўп душман бор, бизнинг ишимиз ҳали кўп», деди Гуменюк. Россияликлар ўнг қирғоқни артиллерия билан ўққа тутиш, захираларни ўз позицияларига тўплаш ва бошқа, яқинроқ бўлганларни эса йўқ қилинганлар ўрнига қайтариш имкониятига эга, дея таъкидлади Гуменюк. 

Сўнгги ҳафталарда Украина армияси Днипронинг чап қирғоғида Россия қўшинлари назорати остидаги Херсон вилоятида бир нечта таянч нуқталари яратди. Ноябр ойи бошида Украина Қуролли кучлари Кринки қишлоғи ва яқин атрофдаги ўрмонларнинг бир қисмида ўрнашиб олди, деб ёзади OSINT-таҳлилчилар ва Россия армиясидаги ОАВ манбалари. 

Мавзуга оид