Украинадаги урушнинг 644-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • РФ мудофаа вазирлиги Россия қўшини Бахмут яқинидаги Артемовскни (россиялик ҳарбийлар Хромовони шундай атайди) эгаллагани ҳақида хабар берди. 24 ноябр куни Ютуб лақабли украиналик ҳарбийлардан бири Бахмут йўналишидаги вазиятни тасвирларкан, украин кучлари Хромовони назорат қилмаётгани ҳақида гапирганди.
  • Украина армияси илк Leopard 1A5 танкидан айрилди.
  • Украинада генерал-майор Владимир Завадский ҳалок бўлди. Бу РФ қўшинларининг кенг кўламли уруш бошланганидан буён йўқотган еттинчи генералидир. РФ мудофаа вазирлиги ҳозирча Завадскийнинг ўлимини тасдиқламади.
  • Путин АҚШдаги президентлик сайловлари якунига қадар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмоқчи эмас, деб ҳисобламоқда Давлат департаментидагилар.
  • The Economist манбаси Зеленский ва Залужний ўртасидаги муносабатларни «қўрқинчли» деб атади. Украина президенти офисидагилар бўлинишни рад этмоқда.
  • Аннексия қилинган Донецк маъмурияти сайтида Адам Қодировга шаҳарнинг фахрий фуқароси мақоми берилгани тўғрисида хабар жойлаштирилди. Мэр Алексей Кулемзин сайт бузиб кирилганини айтди.
  • Украина суди Қримдан Федерация Кенгашига аъзо бўлган Олга Ковитидини сиртдан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Швед қироллик оиласи аъзолари украин аскарлари машғулотида

Швеция валиаҳд маликаси Виктория ва шаҳзода Даниэл Шарқий Англиядаги STANTA ўқув лагеридаги ҳарбий базада. Бу ерда швед ҳарбийлари Буюк Британия раҳбарлигидаги «Interflex» операцияси доирасида украиналик аскарларни тайёрламоқда
Alastair Grant / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Шарқий Англиядаги машғулот чоғида
Alastair Grant / Reuters / Scanpix / LETA
Валиаҳд малика Виктория Бош штаб бошлиғи, генерал Патрик Сандерс билан гаплашмоқда
Alastair Grant / Reuters / Scanpix / LETA