09:58 / 06.12.2023
3507

Тошкент метросида ҳаракат таркиби техник носозлик туфайли тўхтаб қолди

Носозлик кузатилган ҳаракат таркибидаги йўловчилар бекат платформасига туширилган ва у соат 09:02 да текширув йўлаги томон юборилган.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 6 декабр куни соат 08:55 лар атрофида Чоштепа бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 8-сонли ҳаракат таркиби поездда кузатилган техник носозлик туфайли ҳаракатлана олмаган. 

«Тошкент метрополитени» хабарига кўра, бунинг натижасида унинг ортидан келаётган 14-сонли ҳаракат таркиби бекат банд бўлганлиги сабабли, бекат кириш светофори олдида 5 дақиқа вақт мобайнида тўхтаб турган.

Носозлик кузатилган ҳаракат таркибидаги йўловчилар бекат платформасига туширилган ва бу ҳаракат таркиби соат 09:02 да текширув йўлаги томон юборилган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда, дейилади хабарда.

Top