Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.
2023 йилнинг 1 январ ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр) бўйича етакчилик Арманистонда – 35,5 квадрат метр.
МДҲ бўйича рейтинг қуйидагича:
- Арманистон – 35,5 кв м;
- Молдова – 35,3 кв м;
- Беларус – 29,4 кв м;
- Россия – 28,2 кв м;
- Қозоғистон – 23,4 кв м;
- Озарбойжон – 20,1 кв м;
- Ўзбекистон – 18,5 кв м;
- Қирғизистон – 13 кв м;
- Тожикистон – 10,9 кв м.
Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.















