ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 13 декабр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 10:13 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Навоий вилояти, Хатирчи тумани. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 65,81 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4,2. Чуқурлик - 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 306 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хатирчи туманида 3-4 балл, 17 км;
  • Навбаҳор туманида 3 балл, 33 км;
  • Навоий шаҳрида 2 балл, 44 км;
  • Нарпай туманида 2 балл, 45 км;
  • Каттақўрғон туманида 2 балл, 49 км;
  • Нурота туманида 2 балл, 49 км;
  • Пахтачи туманида 2 балл, 52 км;
  • Кармана туманида 2 балл, 55 км;
  • Қўшработ туманида 2 балл, 61 км.