Қирғизистон ва Ўзбекистон 2024 йилдан бошлаб 12 русумдаги автомобил ишлаб чиқаради
«Олтин-Тулпор» автомобил йиғиш заводи ишга туширишга тайёрланмоқда.

2024 йилдан Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда 12 русумдаги автомобил ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев маълум қилди.
«Айни пайтда «Олтин-Тулпор» автомобил йиғиш заводи ишга туширишга тайёрланмоқда. Бу «Ўзавтосаноат» билан қўшма лойиҳадир. Ўйлайманки, у келгуси йилда ишга туширилади. Қурилиш ва созлаш ишлари якунланмоқда», деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, лойиҳа Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Қирғизистонда автомобиллар ва савдо ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишув январ ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи чоғида имзоланган эди. Лойиҳага кўра, у уч босқичда амалга оширилади. Дастлабки уч йилда 10 мингта шахсий ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади, 500 киши иш билан таъминланади.
Иккинчи босқичда автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 20 мингтагача автомобил ва савдо ускуналари ишлаб чиқарилади. Иш ўринлари сони 1000 тага етади.
Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингта автомобил ва савдо техникаси, муассасада ишлайдиган ходимлар сони эса 2000 кишига етказилади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Мавзуга оид

14:20 / 26.06.2025
Қирғизистонда қирғиз тилининг мавқейи оширилмоқда

11:14 / 21.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

18:40 / 18.06.2025
Қирғизистон пойтахтида блэкаут юз берди

17:19 / 11.06.2025