Хитойнинг "Синхуа" давлат ахборот агентлиги Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги маълумотларига таянган ҳолда, Жиззах вилоятида 11 та янги археологик ёдгорлик аниқлангани ҳақида хабар берди.

Шу билан бирга, археология тадқиқотлари натижасида Андижон вилоятидаги 3 та, Сурхондарё вилоятидаги 1 та, Тошкент шаҳридаги 2 та, Тошкент вилоятидаги 1 та, Навоий вилоятидаги 17 та, Самарқанд вилоятидаги 74 та – жами 98 та янги археология объектлари тўғрисида маълумотлар тайёрланиб, кўриб чиқиш учун тақдим қилинди.

Республика миқёсида археологик ёдгорликларни музейлаштириш, уларни муҳофаза қилиш ва уларда археологик қазишма ишларини олиб бориш учун рухсатномалар бериш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди, дея хулоса қилади "Синхуа".