Ўзбекистон | 13:30 / 16.01.2024
18385
2 дақиқада ўқилади

Яна 9 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Бу ҳудудларда раҳбарлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини жиловлай олмагани қайд этилган.

Фото: Kun.uz

Президент раислигидаги йиғилишда Фарғона, Жомбой, Эллиққалъа, Паркент туманлари ва Янгийўл шаҳрида мол гўшти, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Зарафшон шаҳрида тухум нархи ошганига ушбу ҳудудлар раҳбарлари хотиржам қараб ўтиргани қайд этилди. Бош вазирга ушбу туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Йиғилишда ўтган йилда инфляция 9 фоиздан пасайгани қайд этилган. 

Лекин кўплаб масалалар нарх-наво ошиб, одамлар норози бўлганидан сўнг, “қўл бошқаруви” билан ҳал бўлаётгани қайд этилди.

Масалан, нарх қимматлагани учун 61 турдаги истеъмол маҳсулотларига нисбатан божхона божлари бекор қилинди.

Лекин, жойлардаги иқтисод бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ва туманлардаги иқтисодиёт бўлимлари раҳбарлари ушбу маҳсулотларни ўзида кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлашни ўйламаётгани танқид қилинди.

Фарғона, Жомбой, Элликқалъа, Паркент туманлари ва Янгийўл шаҳрида мол гўшти, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Зарафшон шаҳрида тухум нархи ошганига ушбу ҳудудлар раҳбарлари хотиржам қараб ўтиргани қайд этилди.

Бош вазирга ушбу туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Маълумот учун:

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид