Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқяпти
Унда жамоат транспорти тизимини яхшилаш, йўлларда устуворликни пиёдаларга, ундан сўнг жамоат транспортига беришга қаратилган инфратузилмани яратиш каби ўзгаришлар режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҳокимлик хабарида айтилган.
Сўнгги кунларда пойтахтда экологик вазият ёмонлашаётгани, ҳаво ифлосланиши юзага келаётгани қайд этилмоқда.
Ҳокимлик хабарига кўра, чора-тадбирлар режасида экологик барқарорликни таъминлаш, ҳавога чиқаётган маиший чиқиндиларни камайтириш, жамоат транспорти тизимини ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан яхшилаш, йўлларда устуворликни машиналарга эмас, энг аввало пиёдаларга, ундан сўнг жамоат транспортига беришга қаратилган инфратузилмани яратиш ва шу каби бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
“Экологик ҳолатни яхшилаш ва аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида айрим кескин қарорларни қабул қилиш талаб этилади. Шу сабабли мазкур қарорлар келгусида салбий оқибатларни келтириб чиқармаслиги учун илмий тадқиқотлар ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши зарур”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, айни кунларда шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ҳар бир йўналиш бўйича, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир ишчи гуруҳнинг таҳлилий хулосалари асосида пойтахт миқёсида қилинадиган амалий чоралар ҳақида тақдимот тайёрланмоқда.
“Тез орада ушбу тақдимот кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади”, дея маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026