Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон тумани суди раиси Санжар Исақуловнинг ҳукми устидан хизмат текшируви ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Олий суд ҳамда Судялар олий кенгаши матбуот хизматлари маълум қилди.

Олий суд матбуот хизматига кўра, Тошкент вилояти судлари судялари малака ҳайъати раисининг 2024 йил 24 январдаги фармойишига мувофиқ Санжар Исақуловнинг ҳукмидаги хато ва ноаниқлик ҳолатлари бўйича хизмат текшируви ўтказиш белгиланган.

Судялар олий кенгаши матбуот хизматининг қўшимча қилишича, хизмат текшируви Kun.uz’да эълон қилинган мақолада келтирилган ҳолат доирасида бўлиб, унда ҳукмнинг қонунийлиги кўриб чиқилмайди.

Тошкент вилоят судлари судялари малака ҳайъати томонидан ўтказиладиган хизмат текшируви мақолада баён қилинган ҳолат доирасида бўлиб, унда Р.Б. ва бошқаларга оид ҳукмнинг қонунийлиги кўриб чиқилмайди. Чунки қонунга мувофиқ, суд ҳужжатларига, тарафларнинг шикоятидан (протести) келиб чиқиб, фақат юқори суд инстанцияси томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Тошкент вилояти судининг маълум қилишича, ҳукмга нисбатан (2024 йил 23 январ ҳолатига) шикоят (протест) келиб тушмаган”, дейилади кенгаш муносабатида.

Kun.uz олдинроқ жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди раиси Санжар Исақуловнинг ҳукмида сон-саноқсиз орфографик ва грамматик хатолар, мазмун жиҳатдан телба-тескари жумлалар ишлатилиб, одам тақдирига дахлдор ҳужжатга қўл учидаги муносабат қилинаётгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

Мақолада С.Исақулов раислигида кўрилган ишлардан бири – икки эркакнинг “жин чиқариш” пайтида 42 ёшли аёлни ўлдириб қўйиши билан боғлиқ жиноят иши ҳукмидан мисоллар келтирилганди.

Жумладан, ҳукмда судланувчининг кўрсатмаси шундай ўринлар бор: