Полша Ўзбекистонни меҳнат бозорига кириш осонлаштирилган давлатлар рўйхатига қўшиши мумкин
Ўзбекистон делегацияси Полшада бўлиб ўтган мева ишлаб чиқарувчилар иқтисодий форумида қатнашди.
Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси Полшанинг Келце шаҳрида бўлиб ўтган мева ишлаб чиқарувчилар иқтисодий форумида қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Очиқ баҳс-мунозаралар давомида полшалик тадбиркорлар мамлакатлар ёшларининг Германия, Франция, Буюк Британия каби давлатларга кўп кетаётгани сабабли ишчи кучи етишмаслигини, бу эса тайёр ҳосилни йиғиб ололмаслик билан боғлиқ катта йўқотишларга сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Полша боғбонлари уюшмаси раиси Витолд Пекарник Ўзбекистондан келган ишчилар ҳақида ижобий фикр билдириб, уларни обрўли, интизомли ва меҳнаткаш сифатида тавсифлади. Шу билан бирга, виза олишда тўсиқлар мавжудлиги, бу мигрантларнинг Полшага келишини сезиларли даражада қийинлаштираётгани қайд этилди.
Боровка плантациялари уюшмаси раиси Бартломей Милчарек қишлоқ хўжалиги ишлари учун минг нафар ишчи етишмаслиги маълум қилди. У ушбу ўринларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари, боғбонлар уюшмаси томонидан Полша парламентига Ўзбекистонни мамлакат меҳнат бозорига кириш осонлаштирилган давлатлар рўйхатига киритиш бўйича тегишли мурожаат йўллаши тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024