Ўзбекистон | 07:56 / 28.01.2024
26248
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Kia билан тўқнашган Malibu ағдарилиб кетди

Шайхонтоҳур туманида KIA ва Malibu автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчиларнинг бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр

27 январ куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида иккита автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Соат 21:00 да туманнинг Кўкча дарвоза кўчаси «Мумтоз» туйхонаси қаршисида 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги KIA автомашинаси Malibu-2 билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида иккинчи автомобил ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Унинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳри ЙҲХБ

Ҳолат бўйича шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

26 январ куни ҳам Чилонзор буюм бозори қаршисида Spark ва Malibu автомобиллари тўқнашиб, Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, бир йўловчи шифохонага ётқизилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид