Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг тоғли қишлоғида ярим метр қор ёғди
Қор ҳамон ёғишда давом этаётгани айтилмоқда.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги
Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган қишлоқда 50 сантиметр қор ёғган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ярим метр қор Китоб туманининг тоғли ҳудудида жойлашган Аспидухтар қишлоғида ёғган.
“Қор ҳали ҳам ёғишда давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Китоб, Шаҳрисабз ва Деҳқонобод туманларининг олис тоғли қишлоқларида тез-тез қалин қор ёғиши кузатилади.
Бундан бир неча йил олдин Шаҳрисабз туманида жойлашган Кўл қишлоғига олиб борадиган йўл қалин қор ёғиши туфайли ёпилиб қолганди.
Шунингдек, ўтган йили Деҳқонобод туманининг олис тоғли ҳудудида жойлашган Дўконхона қишлоғида бир метр қалинликда қор ёғгани айтилганди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Мавзуга оид

20:53 / 16.07.2025
Қашқадарёда «метан заправка»даги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

16:16 / 04.07.2025
Тахтақорача довонида ёнғин чиқди

15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади

15:31 / 20.06.2025