Самарқандда Миллий гвардия ходими ва адвокат пора билан қўлга олинди
Миллий гвардия ходими фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш учун 1 500 доллар, адвокат эса қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланишини бекор қилиб беришни ваъда қилиб 600 доллар олганда ушланган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Самарқанд вилоятида Миллий гвардия ходими ва адвокат пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Оқдарё туманида яшовчи, Миллий гвардия Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси Иштиҳон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Ф.О. фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, ундан 1 500 доллар олган вақтида ушланган.
Шунингдек, бошқарма томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, адвокат Ш.А. фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини ўзининг мансабдор танишлари орқали бекор қилиб беришни айтиб, бунинг эвазига 600 долларни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Самарқандда пул эвазига эсдалик нишони олиб бермоқчи бўлган шахс ушланганди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Ўзбекистон | 07:52
-
ЕИ АҚШ тарифларига қарши жавоб чораларини қабул қилишни вақтинча тўхтатди
Жаҳон | 07:34
-
Газ корхонасига қарашли газ баллонларини ноқонуний сотаётган фуқаро аниқланди
Жамият | 07:29
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
Мавзуга оид

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

12:04 / 19.03.2025
Қатор ҳудудларда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

16:39 / 18.03.2025