Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 2 ёшли қизчанинг бармоғи темир халқага тиқилиб қолди. Қутқарувчилар ёрдамга борган
Қизчани яқинлари Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб борган, шифокор эса қутқарувчиларни чақирган.
Тошкент шаҳрида қутқарувчилар 2 ёшли қизга ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 феврал куни соат 19:56да Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказидан Тошкент шаҳар ФВБга 2022 йилда туғилган боланинг кўрсаткич бармоғи темир жисмга кириб қолгани ва унга ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.

ФВВ қутқарувчилари шифохонага зудлик билан етиб борган. Қизалоқнинг бармоғидаги темир жисм махсус асбоб-анжомлар ёрдамида эҳтиёткорлик билан олиб ташланган ҳамда у соғ-саломат онасига топширилган.
Мавзуга оид
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026