Қашқадарёда онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари рағбатлантирилади
2024 йил 1 майдан вилоятда ҳар бир аниқланган ҳолат учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 млн сўм берилади.

Фото: Shutterstock
Қашқадарёда онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадаларига ҳар бир аниқланган ҳолат учун бериладиган пул мукофоти миқдори маълум қилинди. Бу ҳақда президентнинг 2024 йил 9 февралдаги тегишли қарорида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллион сўм миқдорида рағбатлантирилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадаларини рағбатлантириш тартибини тасдиқлаши белгиланди.
Президент қарорида белгиланишича, 2024 йил 1 мартдан бошлаб Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд қувватлари доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалининг давлат бдюжети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ўрин-жойлар сони 220 тадан 300 тага оширилади. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли Қарши темир йўл шифохонасининг бино ва иншоотлари, тиббий техника ҳамда жиҳозларини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалига беғараз ўтказиш орқали улар бирлаштирилади.
Қарорда Қарши шаҳар туғуруқ комплекси ўрнида 200 ўринли янги туғруқ комплекси қуриш, Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд қувватлари доирасида 50 ўринга мўлжалланган оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлар билан хасталанган беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи ҳудудлараро хоспис ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
Олдинроқ президент раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилишда онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига мукофот бериш жорий қилиниши, бу тажриба 1 майдан Қашқадарёда, келгуси йилдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилиши маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 15:42
-
Ғазода 10 мингдан ортиқ жангчисини йўқотган Исроил армияси чуқурлашиб бораётган инқирозга юз тутяпти
Жаҳон | 15:15
-
Россиялик ўқувчилар учун Ўзбекистонда ёзги оромгоҳлар ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:00
-
“Ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз” — Шавкат Мирзиёев инвесторлар билан учрашди
Иқтисодиёт | 14:44
Мавзуга оид

17:29 / 05.06.2025
Қашқадарёдаги «Лангар ота» масжиди АҚШ элчихонаси маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланди

20:10 / 03.06.2025
Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилган ҳайдовчи ушланди

18:46 / 31.05.2025
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди

16:22 / 31.05.2025