Жаҳон | 18:53 / 26.02.2024
27829
2 дақиқада ўқилади

IQ даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги тузилди

Жануби-шарқий Осиё давлатлари рейтингда юқори ўринларни эгаллади. 

Фото: Freepik

Жанубий Корея, Хитой ва Эронда яшовчи одамлар энг юқори IQ даражасига эга. Бу ҳақда International IQ test портали томонидан эълон қилинган 2023 йилги рейтингдан маълум бўлмоқда. Ўзбекистон 80-ўринда қайд этилди. 

IQ даражаси (инг. intelligence quotient - «ай-кю» деб ўқилади) - бу одам ақл-заковат даражасининг миқдорий баҳоси (ақлий ривожланиш коэффициенти), махсус тестлар ёрдамида аниқланади. 

Қайд қилинишича, IQ тест рейтинги International IQ test портали орқали ихтиёрий тестдан ўтган одамларнинг натижаларига асосан тузилган. 2023 йилги ҳисоботга кўра, 115 мамлакатдан қарийб 1,7 млн киши бу тестни топширган. 

Инсоннинг ўртача IQ даражаси 100 баллни ташкил қилади. 100 дан юқори қийматлар ўртачадан юқори, 100 дан паст қийматлар ўртачадан паст деб ҳисобланади. IQ даражаси 70 баллдан паст бўлса, ақлий заифлик мавжудлигини кўрсатади. 

2023 йилги IQ даражаси рейтинги қуйидагича:

1. Жанубий Корея: 107,54 балл

2. Хитой: 106,99 балл

3. Эрон: 106,84 балл

4. Япония: 106,18 балл

5. Сингапур: 106,18 балл

6. Австрия: 102,71 балл

7. Канада: 102,6 балл

8. Германия: 102,36 балл

9. Словения: 102,31 балл

10. Мўғулистон: 102,3 балл

64. Қозоғистон: 97,26

80. Ўзбекистон: 94,81

89. Қирғизистон: 93,46

97. Тожикистон: 92,1 

Рўйхатнинг энг охирида Габон, Конго, Ангола, Конго ДР, Кот-д’Ивуар, Никарагуа ва Гватемала каби давлатлар жой олган.

Мавзуга оид