Ўзбекистон | 08:31 / 05.03.2024
9017
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайгани маълум қилинди

2023 йил якунига кўра ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди.

Мамлакатда 2023 йил якунига кўра ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайди.

2023 йилнинг декабр ойида вазирлик ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан республиканинг 208 та шаҳар ва туманида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ўтказилган тадқиқот давомида 1 000 та ўзини ўзи бошқариш органлари, 10 000 уй хўжаликлари ҳамда 53 минг 300 нафар фуқаро қамраб олинди.

2024 йилнинг 1 январ ҳолатига меҳнат ресурслари сони 19 миллион 724 минг 900 кишини ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 207 минг 400 кишига (1,1 фоизга) ошган.

Мавзуга оид